«Сурия демократик кучлари» қуролли коалицияси отрядлари Суриянинг Ракка шаҳридан шарқдаги Ҳамрат ал-Ғанимда жойлашган ИШИД форпостини қамал билан олди. Ушбу аҳоли яшаш пункти жангарилардан бутунлай тозаланди, деб хабар беради «ТАСС».
Ўтказилган ҳарбий операция натижасида курд кўнгиллилари ва коалиция таркибига кирувчи араб қабилалари жангчилари ИШИД сафларидаги ўнлаб ёлланма жангариларни йўқ қилди.
Шунингдек, коалиция кучлари Раккадан 6 километр шарқдаги Бадир аҳоли яшаш жойини эгаллади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)