Арманистон президенти Серж Саргсян республика ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат конституциясига мувофиқ, янги парламентнинг биринчи йиғилиш куни ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.
Қонунга мувофиқ, янги бош вазир ўн кун ичида тайинланади, янги ҳукуматнинг шакллантирилишига эса яна 20 кун вақт берилади.
Изоҳ (0)