«Ўзбектелеком» АК раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) корпорацияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дэйв Шварц (етакчи техник эксперт,Google штаб-квартираси, Калифорния) ва Ян Клири (менежер, Google EMEA, Лондон) «Ўзбектелеком» технологик майдонида GGC жиҳозларини ўрнатиш орқали маҳаллий фойдаланувчилар учун Google сервислари сифатини ошириш имкониятларини намойиш этди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳақида келишиб олди.
«Ўзбектелеком» тармоғида корпорациянинг CDN боғламаси ишга туширилганидан сўнг Google’нинг энг оммалашган ресурсларини кешлаш имконияти яратилади. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатини сезиларли даражада оширади.
Изоҳ (0)