Суриянинг Хомс шаҳрида турган жангариларнинг яна бир катта гуруҳи шаҳарни тарк этди, 400 дан ортиқ одам ҳукумат қўшинларига таслим бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Хомс шаҳрининг ал-Ваер кварталида жангариларнинг яна бир катта гуруҳи ҳамда уларнинг оила аъзолари Идлиб вилоятига олиб чиқиб кетилди. Бу гуруҳда 2613 киши бўлиб, шулардан 460 нафари жангарилардир», — маълум қилинди Сурия телевидениеси орқали.
Бундан ташқари, 428 киши қуролларни топшириб, таслим бўлди.
«Уларнинг мақоми амнистия тўғрисидаги фармон асосида назоратга олинади», — таъкидлади телеканал журналистлари.
Жангариларни олиб чиқишнинг ўнинчи босқичи 13 май куни Сурия ҳукумати ва ноқонуний қўшилмалар ўртасида эришилган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Келишувга биноан, ал-Ваэр саккиз ҳафта давомида тўлалигича жангарилардан тозаланиши лозим. Жумладан, 15 май куни юз нафар жангари шаҳарни тарк этди.
Изоҳ (0)