Афғон ҳарбийлари Тожикистон билан чегарадаги Қалъаи Зол туманини (Қундуз вилояти) ўз назоратларига қайтарганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ariana News телеканали 16 май, сешанба куни тўғридан-тўғри эфирда ҳукумат кучлари туман марказига яқинлашаётганини кўрсатди.
Жанговар ҳаракатлар марказий даҳаларда кетаётгани, ҳукумат кучларининг ҳаракатланиши жангарилар чекинаётганда йўлларда кўплаб миналар қолдиргани сабабли қийин кечаётгани билдирилмоқда.
Жангарилар 5 май куни туманга ҳужум уюштирган ва эртасига Қалъаи Золда тўлиқ назорат ўрнатганди.
Изоҳ (0)