Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович шу йил 18 май куни Оболонск туман суди йиғилишида иштирок этишига доир баёнот берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
«Ҳозирда Ростов судидан видеоконференция тартибида суд жараёнида иштирок этишим бўйича чақириқни кутяпман. Худди 2016 йил ноябрида бўлганидек. Ўшанда ошкора ва бутун мамлакат кўз ўнгида гувоҳлик беришга жазм этган ягона шахс бўлгандим. Майдон ташкилотчиларида бунга журъат етмади», — дея таъкидлади Янукович.
Шунингдек, собиқ президент Украина раҳбариятини сўроқ қилиш ниятида эканлигини билдирди.
«Оболонск судидаги йиғилиш жараёнида Порошенко, Турчинов, Яценюк, Луценко, Парубий ва давлат тўнтаришининг бошқа ташкилотларини шахсан сўроқ қилишим мумкин. Уларга саволларим тайёр», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)