Хитой расмийлари Қирғизистон билан террорчиликка қарши курашдаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга интилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан музокаралар чоғида Хитой раҳбари Си Цзиньпин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Икки томон ҳам террорчиликка қарши кураш, хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорликни кучайтириши талаб этилади. Бунга икки давлат, қолаверса, бутун минтақа барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган уринишларни бирлаштириш орқали эришиш мумкин», — дея таъкидлади Си Цзиньпин.
Хитой етакчисига кўра, Пекин Қирғизистон мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги дахлсизлиги тарафдори.
Шунингдек, Си Цзиньпин Хитой ва Қирғизистон 3 йилдан ортиқ вақтдан бери «Бир макон, бир йўл» лойиҳалари доирасида самарали ҳамкорлик қилаётгани ва бу икки давлат халқлари фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатаётганини эътироф этди.
Изоҳ (0)