Бишкекнинг Первомайск суди Қирғизистон собиқ президенти ўғли Максим Бакиевни коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айблаб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қирғистон Олий суди матбуот хизматига кўра, 12 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Максим Бакиев, унинг бизнес-шериги Валерий Белокон ва яна 6 кишига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқилди.
Бакиев умрбод қамоқ жазоси ва 5 минг сом (70 доллар) миқдоридаги жаримага ҳукм қилинди, мол-мулки мусодара этилиб, 3 йил муддатга давлат лавозимларини эгаллашдан маҳрум қилинди.
Шу тариқа Первомайск судининг 2016 йил 21 сентябрдаги ҳукми ўз кучида қолдирилди.
Маълумот учун, Максим Бакиев халқаро қидирувда бўлиб, айни пайтда Лондонда истиқомат қилмоқда.
Изоҳ (0)