Эквадор полицияси 250 миллион доллар қийматга эга, умумий ҳажми 5,53 тоннани ташкил қилувчи кокаиннинг катта партиясини ушлаб қолди. Наркотик Европага олиб кетилиши кўзланган эди, деб хабар беради «ТАСС».
Гиёҳванд модда сотувчилари ва уларнинг юкини ушлаш бўйича операция 12 май куни бўлиб ўтди. Кокаин Эквадорнинг Ла-Либертад портидан Панама канали орқали Испанияга йўл олган юк кемаси ичида эди. Кема Тинч океанида ушлаб қолинди.
Тинтувдан сўнг гиёҳванд моддалар топилди. Кема жамоаси, шунингдек, жиноий синдикат бошида турган Испания ва Колумбия фуқаролари ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)