Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин «Бир белбоғ — бир йўл» форуми иштирокчиларини жаҳон савдоси ва халқаро инвестицияларни либераллаштиришга ҳисса қўшишга чақирди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда у Пекинда бўлиб ўтган давлат ва ҳукумат раҳбарлари давра суҳбатида айтиб ўтди.
«Реал иқтисодиётда ҳамкорлик соҳасида биз инвестицияларга, саноат кластерлари тараққиётига, иш ўринлари яратилишига, шунингдек, инновацион прогрессга кўмак кўрсатиш учун иқтисодий йўлаклар яратишимиз, савдони ривожлантиришимиз, саноатдаги ҳамкорлик зоналарини яратишимиз керак», — деди Си Цзиньпин.
«Инвестициялар ва савдони либераллаштиришга келсак, иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги салоҳиятини тўлиқ кўламда ошкор қилиш учун, биз эркин савдо зоналарини ривожлантиришимиз… шунингдек, бизнес-муҳитни мукаммаллаштиришимиз керак», — деди у.
Изоҳ (0)