КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракета соҳасидаги олимлар ва технологларга «янги синовларга тайёрланиш» ҳақида кўрсатма берди, деб ёзади «ТАСС» Корея марказий телеграф агентлигига таяниб. Бу ҳақда у 14 май куни ўтказилган ўрта масофага учувчи «Хвансон-12» баллистик ракетаси синовидан кейин айтиб ўтди.
«Янада аниқроқ ва диверсификацияланган ядро қурилмалари ва зарба воситаларини яратиш, шунингдек, АҚШ ва унинг вассаллари тўғри танловни амалга оширмагунига қадар давом этадиган янги синовларга тайёрланиш керак», — деди етакчи.
Ким Чен Ин КХДРни «тийиб туриш бўйича қудратли ҳарбий салоҳиятга эга ядро мамлакати» деб атади ва «АҚШ халқ республикасига нисбатан ҳарбий гиж-гижлашни амалга оширишга журъат қилса, Пхеньян жавоб қайтаришга тайёр»лигини таъкидлади.
Изоҳ (0)