КХДР томонидан ўтказилган охирги баллистик ракета синови БМТ Хавфсизлик кенгаши қатор резолюцияларининг навбатдаги қўпол бузилишидир. Бу ҳақда НАТО матбуот котиби Оана Лунгеску маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, бу халқаро хавфсизлик ва тинчликка таҳдид солади. «Айни пайтда гиж-гижлаш эмас, деэскалация (кўламни кичрайтириш, заифлаштириш) керак», — деди у.
НАТО Пхеньянни ўз халқаро мажбуриятларини бажаришга ва унинг ядро дастурлари билан боғлиқ ҳар қандай турдаги фаолиятни тугатишга чақирди.
Изоҳ (0)