12 май куни бошланиб, бутун дунё компьютерларини шикастлаган глобал киберҳужум ортида турган ёвуз ниятлилар вирус билан зарарланган компьютерлар фойдаланувчиларидан Bitcoin валютасида 42 минг доллардан зиёд маблағни қўлга киритган, деб ёзади «ТАСС». Аммо, The Times хабарига кўра, товламачилар ҳалигача қурбонлар гаров пулини юборган ҳисобварақлардан маблағларни ечиб олмаган.
Айни пайтда пул тўлаш билан боғлиқ 110 та ҳолат қайд этилган, уларнинг жами суммаси 23,5 биткоин (42 минг доллардан зиёд)ни ташкил этди. Нашр маълумотларига кўра, айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари товламачилар гаров пулини кўчириб ўтказишни талаб қилган учта виртуал ҳисобварақлар устидан назорат ўрнатган. Ёвуз ниятлилар олинган маблағлар устида операциялар кузатилиши мумкинлигидан хабардорга ўхшайди, шу туфайли улар ҳалигача пулларни ечиб олишга уринмади.
Маълумот ўрнида, ахборотни шифрлаб, у учун пул сўрайдиган WanaCryptor 2.0 вируси 12 майдан бошлаб тез тарқала бошлади. Ўша кунги маълумотларда вирус 74 мамлакатда ўн минглаб компьютерларга ҳужум қилгани айтилган эди.
Изоҳ (0)