Экзит-поллар маълумотларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель етакчилик қиладиган Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) асосий минтақавий сайловларда ғалаба қозонди, деб ёзади «Газета.ru».
ХДИ Германиянинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудуди — Шимолий Рейн-Вестфалия ўлкасида 34,5 фоиз овозларга эга бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, унинг рақиби — Социал-демократик партия 30,5 фоиз овозларни қўлга киритади.
Таъкидланишича, ушбу сайловлар Ангела Меркелнинг мустаҳкамлигини текшириш борасида синов сифатида кўрилган, у сентябрда умумий сайловларда қатнашиши керак.
Изоҳ (0)