Хитой раиси Си Цзиньпин Пекиндаги учрашувда Нурсултон Назарбоевга Суриядаги вазиятни изга солишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Томонлар минтақавий ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Си Цзиньпин Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон Суриядаги можарони тартибга солишга қўшган ҳисса учун миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.
Матбуот хизматига кўра, Хитой етакчиси Қозоғистонга расмий ташриф билан келиши, ШҲТ саммити ва «Экспо-2017» халқаро кўргазмасида иштирок этишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)