Ҳиндистон Пекинда ўз ишини бошлаган «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат Нью-Деҳли ва Исломобод ўртасида баҳс мавзусига айланган ва Пекин таклиф этаётган лойиҳанинг бир қисми бўлган Гилгит-Балтистон ҳудудидан ўтувчи Хитой—Покистон иқтисодий йўлагига қарши эканлигини билдирди.
«Бирлаштирувчи лойиҳалар суверенитет ва ҳудудий яхлитлик ҳурмат қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ҳеч бир мамлакат улар инкор этилган лойиҳаларда иштирок этишга қўшилмайди», — таъкидлади Ҳиндистон ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин «Давлатлар бир-бирининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, ижтимоий тараққиёт йўли, туб манфаатлари ва ташвишларини ҳурмат қилиши зарур»лигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)