Хитойлик ҳамкорлик билан Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Хабар беришларича, мазкур келишувлар доирасида Ўзбекистонга қиймати қарийб 3 миллиард долларга тенг бўлган кредит маблағлари жалб этилади.
Мазкур маблағлар, хусусан, Ўзбекистонда янги насос станцияларини қуриш ва мавжуд 299 та станцияни модернизация қилишга йўналтирилади.
«Жорий этиладиган замонавий технологиялар энергиятежамкор бўлиб, кам харажат талаб қилади, самарадорлиги жуда юқори», — дейди Шавкат Ҳамроев.
Изоҳ (0)