Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида нефть-газ соҳаси бўйича умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган 10 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» холдинги раиси Алишер Султонов «Ўзбекистон» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Султоновнинг сўзларига кўра, имзоланган ҳужжатлар орасида Хитойга табиий газ етказиб бериш бўйича ўрта муддатга мўлжалланган шартнома ва «энергия тежамкорлиги, энергия истеъмолини камайтириш масалалари бўйича жуда долзарб лойиҳа» ҳам бор.
«Газета.uz»нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, «Ўзбекнефтгаз» ва Хитой давлат тараққиёт банки ўртасида «Шўртан ГКМнинг тозаланган метани базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини биргаликда молиялаштириш бўйича қиймати 1,2 миллиард долларлик келишув, шунингдек, нефть-газ секторидаги инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда молиялаштириш бўйича қиймати 1 миллиард долларлик ҳадли битими имзоланган.
Изоҳ (0)