Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрининг Тяньаньмень майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ёдгорлик баландлиги 37,94 метр, майдони 3 минг квадрат метр. Монументга Мао Цзэдуннинг «Халқ қаҳрамонларига абадий шарафлар!» деган сўзлари ёзиб қўйилган.
Шавкат Мирзиёев Хитой халқ қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Изоҳ (0)