Ўрта Чирчиқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида эндигина бир неча кунлик бўлган чақалоқ «олди-соттиси»нинг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхонада ҳамшира бўлиб ишловчи Гавҳар Олимова (исм-шарифлар шартли) шу туманда яшовчи, 1996 йилда туғилган Гулруҳ Очилова ва унинг онаси Маҳбуба Очилова билан тил бириктиради.
Улар Гулруҳ Очилованинг шу йил 12 апрель куни туғилган қиз фарзандини Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ҳовлисида 100 АҚШ доллари ва 900 000 сўмга сотаётган вақтда ушланди. Энди учовлон қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)