Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Подполковник Давронбек Шораҳмедов Ўзбекистон ИИВ Назорат-ревизия инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Эркин Хайитов ИИВ юридик таъминот бошқармаси бошлиғи бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини Шуҳратжон Сотволдиев эгаллади.
Подполковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Подполковник Генжебай Сейтназаров Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасини бажаришга киришди.
Сардорбек Раҳимов Хоразм вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Изоҳ (0)