Япония жануби—ғарбидаги Хёго префектураси полицияси Авадзи шаҳрида якудзанинг «Кобэ ямагути-гуми» гуруҳи штаб-квартирасида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
TBS телеканалига кўра, тинтув 30 нафар терговчидан иборат гуруҳ томонидан 5 миллион иена (44 минг доллар) таъма қилиниши бўйича иш доирасида ўтказилди. Мазкур иш юзасидан шу ой бошида жиноий синдикатнинг 3 нафар етакчиси қамоққа олинганди.
«Кобэ ямагути-гуми» штаб-квартирасида тинтув апрель охирида унинг назоратидаги гуруҳлардан бири алоҳида ажралиб чиқишга қарор қилганидан бери биринчи маротаба ўтказилди.
Изоҳ (0)