Ар-Риёд АҚШ ҳудудидаги инфратузилмавий лойиҳаларга тахминан 40 миллиард доллар киритмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg Саудия Арабистонидаги манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».
Маблағ қиролликнинг Миллий фаровонлик жамғармаси томонидан ажратилиши керак. Эҳтимолий инвестициялар ҳақида келаси ҳафта бошида, Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида расман эълон қилиниши мумкин.
Оқ уйдаги манба олиб борилаётган музокаралар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу масала учун АҚШ президентининг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер масъул.
Изоҳ (0)