АҚШ Давлат департаменти Бирлашган Араб амирликларига Patriot PAC-3 ва GEМ-Т зенит ракеталарини сотиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг Мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Давлат департаменти БАА ҳукуматига ракеталар сотилиши бўйича келишувни маъқуллади. Келишувнинг умумий суммаси 2 миллиард долларни ташкил этади», — дейилади агентлик хабарида.
Агентликка кўра, БАА расмийлари 60 та Patriot PAC-3 ва 100 GEМ-Т ракеталари, шунингдек, уларнинг бутловчи материаллари ҳамда эҳтиёт қисмларини етказиб беришни сўраган.
Ракеталарнинг мазкур икки тури мўлжалланган Patriot зенит комплекслари амирликларга 2009 йилда етказиб берилган.
Изоҳ (0)