Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифатни тинч аҳолини ўлдиришда айблади. Бу ҳақда Globovision телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Давлат раҳбари унинг сиёсий рақиблари бунинг учун снайперлардан фойдаланганини таъкидламоқда.
Мадуро мухолифат кучлари ва полиция ўртасидаги охирги тўқнашувларда бир неча кишининг ҳалок бўлганлигига изоҳ берди. «Кеча Мадридда ёш ишчи ҳалок бўлди. Унга Демократик бирлик блоги томонидан аҳолини ўлдириш учун мамлакатнинг бир нечта туманларига жойлаштирилган снайперлар томонидан ўқ узилган», — деди Мадуро.
У, шунингдек, Лас-Мерседес шаҳрида ёш журналистнинг ҳам ўлдирилганлигини маълум қилди. Мадуро ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва улар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказишга чақирди.
Мамлакат ИИВ раҳбари Нестор Реверол ҳам қотиллик мухолифатчилар снайперлари томонидан содир этилганлигини маълум қилди. Венесуэла мухолифати эса, ўз навбатида, ҳукумат кучларини намойишчиларни ўлдириш учун снайперлардан фойдаланишда айбламоқда.
Изоҳ (0)