Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасида иқтисодий ўсиш суръатлари 2017 йилда бироз тезлашади. Бунга минтақанинг шарқий қисмида жойлашган мамлакатларда нефть нархи барқарорлашиши ва унинг ғарбий қисмида иқтисодиётнинг янада тикланиши имконият яратади, деб ёзади UzDaily Жаҳон банкининг ЕМО минтақаси иқтисодиётининг ҳолати ҳақидаги сўнгги маърузасига таяниб.
Унга кўра, минтақадаги иқтисодий ўсиш суръатлари бутун 2017 йил учун 1,9 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда, бу аввалги прогноздан (октябрда эълон қилинганди) 0,3 фоизга кўпроқ демакдир; 2018 йилда ўсиш динамикаси 1,8 фоиз даражасида барқарор бўлиб қолади.
Маърузада, шунингдек, минтақада савдони кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ушбу мўътадил иқтисодий ўсиш натижаларини мустаҳкамлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)