Ҳиндистонлик уй бекаси Шанти Ачутан Катти Dubai Duty Free дўкони томонидан ташкил этилган лотерея ўйинида бир миллион доллар ютиб олди. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Millennium Millionaire акциясининг ғолиби 9 май, сешанба куни Дубай халқаро аэропортида аниқланган.
Бир миллион доллар ўйинидан сўнг Ducati мотоциклининг ўйини бўлиб ўтган ва уни FedEx компаниясида ишловчи ҳиндистонлик 50 ёшли Томас Клемент ютиб олди. Бундан ташқари лотереяда BMW 750Li xDrive М Sport автомобили ҳам ўйналган. Шаржа шаҳрида яшовчи яна бир ҳиндистонлик фуқаро Манучандран Гопалакришна Пиллай автомобилнинг эгасига айланган.
Изоҳ (0)