Вашингтон ва Пекин АҚШ мол гўштининг Хитой томонидан импорт қилиниши бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Америка—Хитой муносабатлари яқин орада янги даражага чиқади. Хитой АҚШ мол гўшти халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги меъёрлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувга мувофиқ импорт қилинишига рухсат беради. Илк бор аниқ қарор ва аниқ санага эгамиз. Америка мол гўшти учун жуда катта бозор очилмоқда», — дея таъкидлади Росс.
Вазирга кўра, мол гўшти етказилиши тез орада, «узоғи билан 2017 йил 16- июлидан» бошланиши лозим. Шунингдек, томонлар Қўшма Штатларга Хитойда тайёрланган парранда гўштини етказиш бўйича тушунмовчиларни «имкон борича тезроқ» ҳал этиш ниятида.
Изоҳ (0)