АҚШ президенти Дональд Трамп Демократик партия вакилларини ФҚБ собиқ директори Жеймс Комига нисбатан ўзгарувчан муносабатлари учун танқид қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Демократлар ойлар мобайнида директор Комидан шикоят қилиб келди. Бўшатилганидан кейин эса ўзларини бундан диққат бўлгандек тутишмоқда. Мунофиқ иккиюзламачилар!» — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
АҚШ сенатининг разведка бўйича қўмитаси ФҚБ собиқ директорини келгуси ҳафтада ёпиқ эшитувларда иштирок этишга таклиф қилди. Коми бу таклифни қабул қилган ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)