2017 йилнинг январь—мартида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва мамлакатнинг чет эллардаги консуллик муассасалари томонидан 52 224 нафар хориж фуқароларига, шу жумладан, 19 197 сайёҳ ва 8613 бизнесменга кириш визалари берилган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Берилган визалар сони 2016 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 6 фоизга ўсди, туристик визалар сони эса — 13 фоизга ўсди.
Биринчи чоракда Ўзбекистон компаниялари 40 та халқаро кўргазмада қатнашди, у ерда иштирокчиларга мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Изоҳ (0)