10 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев 11—13 май кунлари Хитойга ташриф буюради. Ўзбекистон Президенти 14—15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.
2. Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди. Бу — БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга илк ташрифидир.
3. Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов бошланди. Тайёр ишлар 2017 йил 31 июлга қадар Тошкент фотография уйида қабул қилинади.
4. Мун Чжэ Ин Жанубий Кореянинг янги президенти бўлди. Мун Чжэ Ин сайловчиларнинг 41,1 фоиз овозини тўплади, унга 13,4 миллион киши овоз берди.
5. ОАВ Тошкентдаги Рашидов кўчасининг узилиб қолган бўлаги қайта тикланиши ҳақида хабар тарқатди. Шаҳар ҳокимлиги бу хабарларни тасдиқламади.
Изоҳ (0)