Блогер Патрик Семан Google Earth дастури ёрдамида Дубайнинг ҳайратланарли суратларини олиб, уни ноодатий ракурсдан кўрсатди, деб ёзади UAE Inside.
Google Earth воситасида эркак Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳрида инглиз алифбосининг барча ҳарфларини топди.
Унинг 7 май куни интернетга жойланган ижодий видеоси айни пайтга қадар бир неча ўн минглаб марта томоша қилинди.
Баъзи ҳолларда ҳарфларга қиёфаси билан меъморий объектлар ўхшаб кетса, бошқа ҳолларда табиий объектлар ҳарфларни эслатади.
Изоҳ (0)