Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Даби полицияси 21 ёшли эркакни қиймати 60 миллион дирҳамга (қарийб 17 миллион доллар) тенг гиёҳванд модда билан қўлга олди, деб хабар берди UAE Inside.

Фото: UAE Inside

Фото: UAE Inside

«Ал-Баян» араб нашрининг маълум қилишича, қўлга олинган шахс мамлакатдаги энг ёш гиёҳванд модда сотувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, у БАА фуқаролари орасида тақиқланган модда билан рекорд миқдорда савдо қилган шахсдир.

Эркакдан умумий миқдорда миллиондан ортиқ амфетамин воситалари мусодара қилинган. Уларнинг бир қисми автомобилида, қолганлари эса уйида сақланган.

Маълумотларга қараганда, полиэтиленга ўралган дорилар пишлоқ ва зайтун мойи билан тўлдирилган шиша идишлар ичига яширилган. Кейинроқ, Мустафо туманида яна бир гумонланувчи қўлга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда