Ҳиндистонда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Жабалпур округида содир бўлди. Кузовида йўловчиларни олиб кетаётган юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, кўприкдан пастга қулади.
Мадхья-Прадеш ўрмон хўжалиги департаментига тегишли бўлган юк машинасида тенду дарахти баргларини йиғишга жўнатилган Махараштра штати ишчилари бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)