Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум Instagram’даги саҳифасида сувости ови акс этган фото ва видеолавҳаларни жойлаштирди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Спортга бўлган қизиқиши билан танилган шаҳзода чўмилиш билан чекланмай, сувости ови билан ҳам шуғулланди.
Суратларда унинг сувга шўнғиётгани, найза билан овга чоғланаётганини кўриш мумкин. У катта ҳажмдаги балиқни тутишга ҳам муваффақ бўлди.
34 ёшли шаҳзода Ҳамдан спортдан ташқари адабиёт мухлиси ҳам ҳисобланади ва Fazza тахаллуси остида шеърлар ёзади. 2011 йилда унинг мол-мулки Forbes томонидан 18 миллиард долларга баҳоланганди.
Изоҳ (0)