2017 йилнинг апрель ойида АҚШ иқтисодиётида 211 мингта янги иш ўрни яратилди. Бунда баъзи штатларда қолганларига нисбатан маълум соҳалар бўйича юқори ўсиш даражаси кузатилган. Бу ҳақда New York Post нашрига таяниб, Forum Daily хабар берди.
АҚШда 2012—2016 йилларда энг тез ривожланган ва кенг тарқалган касб қуёш батареяси ўрнатувчилиги бўлган. Бундай мутахассислар йилига ўртача 42 минг доллар маош олади. Электрон ҳисоблаш машиналари билан боғлиқ касблар иккинчи ўринни эгаллаган. Тўрт йил ичида компьютер ва ахборот технологиялари соҳасидаги тадқиқотчи ва олимлар сони 200 фоизга ўсган.
Изоҳ (0)