Туркиянинг Эрон билан чегарасида девор қад кўтариши мумкин. Бу ҳақда, Hurriyet Daily News нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, чегарада баланд деворнинг қурилиши мамлакат ҳудудида тақиқланган Курдистон ишчи партиясига қарши чора-тадбирлар доирасида амалга оширилиши мумкин.
«КИП Эроннинг Туркияга ёндош ҳудудларида лагерларига эга. Бу лагерларда КИПнинг 800–1000 террорчиси бор. Улар Туркияга кириб келади, ҳужумлар уюштиради ва қайтиб кетади», — маълум қилди тафсилотлардан бохабар бир амалдор.
70 километр узунликдаги девор Ағри ва Иғдир вилоятлари бўйлаб ўтади. Шунингдек, Тунжали ва Элазиғ вилоятларида 24 соатлик кузатув ўрнатилади.
Изоҳ (0)