Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига Остонада имзоланган Сурияда хавфсизлик зоналари ташкил этилиши ҳақидаги меморандумни қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини киритди. Бу ҳақда, Россиянинг халқаро ташкилотдаги доимий вакиллиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Резолюция лойиҳаси киритилганини тасдиқлаймиз», — дея таъкидлади доимий вакиллик матбуот котиби Фёдор Стржижовский.
Дипломатларга кўра, Хавфсизлик кенгашида мазкур ҳужжат бўйича овоз бериш 8 ёки 9 май куни ўтказилиши мумкин.
Изоҳ (0)