Сомалида АҚШ махсус кучлари жангчиси ўлдирилди. У 2012 йили «ал-Қоида» етакчиси Усома бин Ладенни йўқ қилган SEAL Team 6 бўлинмаси таркибида ишлаган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Апрель ойида АҚШ Сомалига ушбу мамлакат армиясига машғулотлар ўтиш ва «аш-Шабоб» радикал гуруҳига қарши курашга тайёрлаш учун 40 нафар ҳарбий жўнатган эди. 1993 йилдан буён АҚШ қўшинлари биринчи марта Сомалига жойлаштирилиши.
Шунингдек, 1993 йилдан бери биринчи марта америкалик ҳарбий Сомалида ҳалок бўлиши. У — 38 ёшли Кайл Милликен.
Воқеанинг тафсилотлари ошкор этилмаяпти. У бўлинма Сомали ҳарбийлари билан бирга «аш-Шабоб» жангариларига қарши махсус операция ўтказаётганида ҳалок бўлгани маълум.
Ижтимоий тармоқларда террорчилар томонидан Милликеннинг эгнидан ечиб олгани тахмин қилинаётган АҚШ ҳарбий формасининг суратлари чоп этилди.
3) #Shabaab posted images of spoils from op killed #US Navy SEAL.
— Rita Katz (@Rita_Katz) May 6, 2017
1st US soldier killed in fighting in #Somalia since BlackHawk Down in 1993 pic.twitter.com/OpA9S1w616
Изоҳ (0)