9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 500 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийси билан Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида туман ҳокими Даврон Ҳидоятов Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийлар, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларга Президент табригини етказиб, эсдалик совғаларини топширди.
Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ва истеъдодли хонандалар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Туманда истиқомат қилувчи республика, Осиё ва жаҳон мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар, мураббийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.
Изоҳ (0)