Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май, шанба куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташриф билан бўлди.
Президент ташрифи давомида Ойбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда ишга туширилган замонавий қозонхонани бориб кўрди. Бўш ётган «Тошкент қоғози» корхонасида бўлиб, унинг биноларини ишбилармонларга ижарага бериш кераклигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Яшнобод туманида амалга ошириладиган янги ишлаб чиқариш ва қурилиш лойиҳалари билан танишди. Artel заводида бўлиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.
32-оилавий поликлиникада бўлиш — Президент ташрифининг энг кутилмаган нуқтаси бўлди. Тиббиёт муассасадаги аҳвол билан танишиб чиққан Шавкат Мирзиёев шу ерда маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлди.
Изоҳ (0)