Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида интернет фойдаланувчиларининг тармоққа оммавий нуқталар орқали киргандаги ҳаракатлари мониторинги тизимини яратиш бўйича қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ҳужжат оммавий симсиз алоқа нуқталари эгаларига ўзларида махсус қурилма ўрнатиш мажбуриятини юклайди. Мазкур жиҳоз Wi-Fi фойдаланувчиларини идентификация қилиш, яъни қурилма (ноутбук, мобил телефон, планшет ва ҳоказо) MAC-манзили, жисмоний шахс мобил телефони рақамини аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, фойдаланувчиларнинг интернетдаги ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар тўпланади ва сақланади.
Оммавий симсиз алоқа нуқталарида фойдаланувчини идентификация қилмай интернетдан фойдаланишига шароит яратиш ёки интернетдаги ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни тўпламаслик ва сақламаслик энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоридаги маъмурий жаримага сабаб бўлади.
Изоҳ (0)