Асли ўзбекистонлик бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов The Sunday Times нашри томонидан тузилган Буюк Британиянинг энг бой солиқ тўловчилари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Британиянинг солиқ резидентлари орасида биринчи ўринни ака-ука Шри ва Гопи Индуйя эгаллади — уларнинг бойлиги 16,2 миллиард фунт стерлингни (21 миллиард долларни) ташкил этди.
Улар асли ҳиндистонликдир. Ака-укалар кўчмас мулк, банк ва ресторан бизнеси, шунингдек, савдо-сотиқ билан шуғулланади.
Иккинчи ўрин америкалик бизнесмен Леонард Блаватникка (20,7 миллиард доллар), учинчи ўрин эса ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенларга (18,1 миллиард доллар) тегди.
Мазкур рейтингда Алишер Усмоновнинг давлати 15,3 миллиард долларга баҳоланди.