Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятига ташрифи давомида Яшнобод туманида амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
ЎзАнинг хабар беришича, банклар кўмагида туманда дори ва тиббиёт воситалари, махсус кийимлар, ёғ ва ем маҳсулотлари, травертин ва мармар плиталар, сим ўрамлари ишлаб чиқариш, кўнгилочар масканлар, замонавий бозор ва экспомарказ ташкил этиш режалаштирилган.
«Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди», — дейилади агентлик ахборотида.
Изоҳ (0)