Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профилактика куни тадбирлари муносабати билан Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ҳаётжон Содиқов «Найман» қишлоқ фуқаролар йиғини ва «Истиқлол» маҳалласида жиноятчилик қайд этилмагани, профилактика инспектори, капитан Акмалжон Қурбоновнинг самарали фаолияти ҳақида гапирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Шу куни Найман қишлоғидаги Тошлоқ транспорт ва қурилиш касб-ҳунар коллежида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда туман ҳокими, прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи, вилоят ташкилотларидан бир неча вакил иштирок этди.

Қайд этилишича, 2016 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида «Истиқлол» маҳалласида бирорта жиноят қайд этилмаган.

«Бунинг асосий омили ҳамжиҳатликда, – деди профилактика инспектори Акмалжон Қурбонов. – Маҳалла фаоллари билан барча ишни бамаслаҳат амалга оширамиз, икки посбон – Ойбек Ҳайдаров ва Жаҳонгир Тўйчиев ҳамиша мен билан ишлайди. Ҳамкорликда тунги навбатчиликни йўлга қўйганмиз. Маҳалла кўчаларидаги ҳар бир симёғоч, ҳовлилар дарвозаси устига ёритгич чироқлари ўрнатиб чиқдик. Бунинг афзаллигини шахсан ўзим биттама-битта юриб, фуқароларга тушунтирдим. Мана, ҳозир маҳалламизнинг қайси кўчасига кирманг, ярим тунда ҳам кундузгидай ёруғ. Хонадон эгалари электр энергиясига кетган пулга ачинмайди. Энг муҳими, тунда хотиржам ухлайди, кўчаларда эгри ниятли бирорта шахс юролмайди».

Капитан Акмалжон Қурбоновнинг хизмат ҳудудида профилактик назоратдаги шахслар ҳам мавжуд. Масалан, етти нафар муқаддам судланган, етти нафар сурункали ичувчи, икки нафар норасмий диний оқимлар таъсирига тушган, икки нафар оилавий жанжалкаш бор, улар билан мунтазам тарбиявий иш олиб борилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги яраштириш комиссияси билан ҳамкорликда ўтган йили уч оилавий ажримнинг олди олинган бўлса, жорий йил биринчи чорагида битта шундай ҳолатнинг олди олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова