Республикачилар партияси вакиллари бўлмиш АҚШ сенаторлари соғлиқни сақлаш ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳаси матнини тўлиқ қайта ёзишни режалаштирмоқда. Ўзгартишлар киритиш бўйича расмий жараён 5 майдан бошланди, деб хабар беради «Коммерсант.ru» The Wall Street Journal ахборотига асосланиб.
Сенаторларнинг фикрича, Оқ Уй томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси, бир томондан, тиббий суғуртани ёшлар учун бироз арзонлаштиради, бошқа томондан эса ёши катталар учун унинг нархини оширади. Хусусан, у ёши катта фуқаролардан ёшларга нисбатан беш баробар кўпроқ тўлов олиш имкониятини беради, шунингдек, алоҳида штатлар орасидаги фарқларни катталаштириб юборади. Шу туфайли сенаторлар қонун лойиҳасига ўзгартишлар киритиш зарур деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, улар кекса инсонларни қўллаб-қувватлашга кўпроқ пул ажратишни режалаштирмоқда.
«Ўзига тиббий суғурта сотиб олувчи ўрта ёшдаги одамлар, айниқса даромади паст бўлса, таклиф этилган қонун лойиҳаси доирасида энг катта зарар кўрадиган гуруҳ бўлиб қолади», — деди соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи Kaiser Family Foundation нотижорат ташкилоти вице-президенти Ларри Левитт.
Унинг айтишича, 50–64 ёшдаги 25 миллион киши таҳдид зонасида қолиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)