Учқўрғон шаҳридаги «Фарғона» маҳалласида яшовчи Раҳимжон Турдиев (исм-шарифлар шартли) ички ишлар идораларига мурожаат қилиб, танишидан пул ва чорвасини ололмаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Учқўрғон шаҳар, «Чек» маҳалласида истиқомат қилувчи Нодир Нозимов қурилиш материаллари олиб бериш баҳонасида Раҳимжондан 4,6 миллион сўм пулини олиб, қайтариб бермайди.
Шунингдек, 2014 йил баҳорида нархи 6 миллион сўмлик 12 бош қўйни «боқиб бераман» деб олиб кетиб, уларни ҳам ҳозирги кунга қадар қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Н. Нозимов тилхат орқали очиқда қолдирилди.
Изоҳ (0)