Британия кенгаши Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда 11 май куни Тошкентдаги Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида «Европада таълим» кўргазмасини ўтказади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мазкур кўргазма охирги йилларда ўтказилаётган шу каби тадбирлар ичида энг йириги бўлиб, унда Европанинг 14 давлатидан 20 дан ортиқ университет ва таълим ташкилотлари иштирок этади.
Кўргазмага келганлар ўқув юртлари ва таълим ташкилотлари вакиллари билан учрашиб, Европада бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари, стипендия ва грантлар олиш имконияти, Европада ўқишга талабнома бериш ва Европадаги талабалик ҳаёти каби мавзуларда маслаҳат ва тавсиялар олиши мумкин.