Стивен Хокинг яқин 100 йил ичида бошқа сайёрани мустамлака қилиш зарурлигини айтди
Британиялик физик Стивен Хокинг, агарда инсоният яқин 100 йил ичида бошқа сайёрани мустамлакага айлантирмаса, Ер аҳолиси иқлим ўзгариши, одам сонининг кўпайиб кетиши ҳамда астероид билан тўқнашув оқибатида қирилиб кетиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда, CNBC’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Олим ушбу нуқтаи назарини «Янги Ер экспедицияси» номли янги ҳужжатли фильмда айтиб ўтди. Фильм BBC телеканалида кўрсатилади.
Март ойида Хокинг фазога учиш нияти борлигини ошкор қилганди. Унинг айтишича, бундай парвоз уни бахтли қилади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар