АҚШнинг Ғарбий Виржиния штати, Чарльстон шаҳридаги Йегер аэропортида кичик юк самолёти қўниш жараёнида учиш-қўниш тасмасидан ташқарига чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Short 330 самолёти жиддий зарар кўрди. Унинг бортида икки киши бор эди, иккиси ҳам ҳалок бўлди.
Аэропорт вақтинчалик ёпилди. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Изоҳ (0)